Интернет тармоғида бўғма илон ва кўршапалак ўртасидаги олишув тасвирланган видео пайдо бўлди. 

Унда илон ўз қурбонини бутунлай ўраб олганини, кўршапалак ўзининг бақувват қанотлари ёрдамида “ўлим ҳалқаси”дан чиқиб кетганини кўриш мумкин. Шуниси қизиқ-ки, бўғма илон яна ҳужум қилиш ўрнига қурбонини ташлаб, жанг майдонидан қочиб кетди.