Миср чегарачилари собиқ биринчи рақамли террорчи Усома бин Лодиннинг ўғилларидан бирига мамлакатга киришига рухсат беришмади. Бу ҳақда "Ал-Ахрам" нашри портали хабар берган.

ОАВ маълумотларига кўра, "Ал-Коида" асосчисининг ўғли Омар бен Ладен Қоҳирага Қатардан жума кунги рейс билан учиб келган. Паспорт назоратидан ўтиш жараёнида эса мисрлик чегарачилар эркакни Мисрга кириши тақиқланган кишилар рўйхатида борлиги ҳақида хабардор қилишди. Бир неча соатдан сўнг бен Ладен Туркияга учиб кетган.

Хабарларга кўра, Умар бин Лодин Мисрда 2007-2008 йилларда истиқомат қилган.