АҚШ президенти Барак Обама Сурия ҳукумати, Россия ва Эронни Ҳалабдаги «қон» учун жавобгар деб атади. У ўзи иштирокидаги матбуот анжуманида шундай баёнот берган, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.

Унинг фикрича, бу мамлакатлар Ҳалабдаги «бегуноҳ инсонларни қамал қилиб, қуршаб олиб, очликка гирифтор қилмоқда» ҳамда шифокорлар ва ижтимоий тармоқ ишчиларига фаолият юритишларига имкон бермаяпти. Америка раҳбарининг сўзларига кўра, шаҳарнинг кўплаб туманлари, айнан Россия, Сурия ва Эрон айби туфайли вайронага айланган. 

У, шунингдек, тинч аҳоли вакиллари тажовузга учраётганини таъкидлаган. Америка етакчисининг айтишича, Суриядаги фуқаролик уруши, унинг президентлик даврида дуч келган энг жиддий муаммолардан бири бўлган. 

Шу билан бирга, Обама АҚШ ва Россия муносабатларининг ёмонлашганидан афсус билдирди.