Норвегиялик олимлар бир қатор тадқиқотлар давомида отларнинг антиқа яширин қобилиятларини аниқладилар. Бу ҳақда "Известия" нашри хабар бермоқда. 

Олимларнинг фикрича, мушкул вазиятда отлар одамни ёрдамга чақира олишга қодирлар. Олимлар бундай хулосага махсус тажриба ўтказганларидан кейин келдилар: отларга турли егуликлар кўрсатилган ва сўнгра улар отлар ета олмайдиган қилиб челакка яшириб қўйилган. Сўнгра хонага бир киши кирган ва ўзини егулик солинган челакдан бехабардек тутган. Шунда от одамдан егуликни олиб беришни сўраб, уни турли усуллар билан челакка ниқтай бошлаган.

Олимларнинг фикрича, отлар бу кўникмаларни 6 минг йил аввал, одамлар билан бирга яшаш вақтида эгаллаганлар.