Россия президенти Владимир Путин Туркиянинг Кайсари шаҳридаги теракт туфайли Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида маълум қилинди

"Аминманки, бундай ҳужумларга жавоб экстремистик гуруҳларга қарши янада қатъийроқ кураш бўлиши керак. Россия ўз томонидан Туркия билан аксилтеррорчилик соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр", деб айтди Путин.

Путин, шунингдек, Эрдўғандан терактда ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қариндошларига таъзия билдириб қўйишни илтимос қилган. 

Аввалроқ Кайсаридаги терактни курд айирмачи гуруҳи амалга оширгани маълум қилинганди.