Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Мавлуд Човушўғлу ва Жавад Зариф билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинди. 

"Вазирлар Ҳалабнинг шарқий қисми озод қилингани ва шаҳардан тинч аҳолининг эвакуация қилингани контекстида Суриядаги вазиятни ва унинг бошқа ҳудудларидаги тинч аҳолининг аҳволини енгиллаштириш вазифаларини муҳокама қилдилар", деб айтилди вазирлик хабарида.

Уч давлат ташқи ишлар вазирлари Суриядаги барча муҳтожларга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини давом эттириш ва Сурияда кенг кўламли сиёсий тартибга солишга ўтишда кўмак кўрсатиш муҳимлигини айтишди.

Бундан ташқари, Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари яқин орада учрашишга келишиб олганлар.