Туркиянинг Кайсари шаҳрида рўй берган терактга алоқадорликда гумон қилиниб етти киши қўлга олинди. Ҳодиса камида 13 кишининг ҳаётига зомин бўлган, деб хабар берди Туркиянинг Milliyet газетаси мамлакат ИИВ раҳбари Сулаймон Сойлу баёнотига асосан.

Вазирнинг хабар беришича, яна беш киши қидирувда. У 13 киши ҳалок бўлгани, 56 нафар инсон жароҳат олганини тасдиқлади.

Портлаш шанба куни маҳаллий вақт билан 08:45 да Эржиес Университетига кираверишда содир бўлган. Маълумотларга кўра, худкуш портловчи моддалар ўрнатилган автомобилда бекатда тўхтаб турган автобусга бориб урилган. Унда эса асосан ҳарбий хизматчилар бўлган.

Туркия президентининг аввал тарқатилган баёнотига кўра, Кайсаридаги терактга Курдистон Ишчи партияси алоқадор бўлиши мумкин.