Ruptly агентлиги Туркиянинг Кайсари шаҳрида юз берган портлаш жойидан олинган видеони чоп этди. Кадрларда ёнида енгил автомобиль портлатилган автобусни кўриш мумкин. 

Мамлакат бош штабида ҳодисани теракт деб баҳолашди. Аниқлик киритилишича, воқеа оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлган, 48 нафар инсон жароҳатланган. Автобусда турк армиясининг ҳарбийлари бўлган.