«Эрталаб, 08:45да содир этилган терактда, автомобилнинг захирадаги ҳарбийларни олиб кетаётган автобусга келиб урилиши оқибатида бизнинг 13 жанговар сафдошимиз ҳалок бўлди, 48 нафари яраланди. Жароҳатланганлар зудлик билан шифохонага олиб борилди. Жабрланганлар орасида оддий фуқаролар ҳам бўлиши мумкин», — дейилади хабарда. 

Ҳозирча, ушбу ҳодиса юзасидан жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. 

Бир ҳафта муқаддам, 10 декабрда ҳам Истанбулда кучли портлаш содир этилган, натижада 40 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, 150 дан ортиғи яраланган эди. Истанбул портлашини курд исёнчилари ўз зиммасига олганди.