Ўзбекистонда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш давом этмоқда. Унинг доирасида мамлакатда ҳуқуқбузарликларни назорат ва таҳлил қилиш бўйича янги тизимни амалга татбиқ этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ қошидаги Республика “Қўриқлаш” бирлашмаси раҳбари Тоҳириддин Нажимов хабар берди. 

Янги тизим нафақат камералар ёрдамида рўй берган жиноятларни кузатиш ва ёзиб олиш имконини беради. Унинг асосий мақсади – содир этилаётган жиноятларни автоматик режимда таҳлил қилиб боришдир. Бу жиноятчи қаердан келганини ва қаерга кетганини билиб олиш имконини беради. 

“Лойиҳани амалга ошириш давом этмоқда. Бугунги кунда ишнинг 60 фоизи якунланиб бўлди. Мутахассислар бизга қайси функциялар кераклигини ҳал қилмоқда. Нафақат кузатиш ва ёзиб олиш керак, балки бутун жараён муҳимдир. Масалан – хонадонга ўғирликка тушишган бўлса, мутахассислар бор маълумотни олишлари керак – ким кирди, қачон кирди ва қаерга кетди. Дастур барча ҳаракатлар таҳлилини ўзи бажариши керак”, - дея айтиб ўтган Нажимов.

Маълумотларга кўра, Тошкентда ушбу тизим учун замонавий серверлар харид қилинган. Бу эса бугунги куннинг ўзидаёқ бу ишни амалга ошириш имконини беради.

“Рақамларга тўхталадиган бўлсак: Тошкентда бу иш 12 фоизга бажарилди. Самарқандда – 25, Қашқадарёда – 30 фоизга қадар битирилди. Ҳар куни унинг қамров доирасида кенгайиб бормоқда. У тахминан 5 йилдан сўнг бутунлай ишга туширилади”, - дея айтиб ўтган у.