Жанубий Корея ва Япония илк бора ҳарбий маълумотлар алмашинувини амалга оширишди

Жаҳон 17 Декабрь 2016 3463

Жанубий Корея ва Япония ноябрда ҳарбий ахборотни кенг қамровли ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим (GSOMIA) имзоланганидан сўнг биринчи марта ҳарбий аҳамиятга эга бўлган маълумотларни ўзаро алишишди. Бу ҳақда NHK телеканали Жанубий  Корея Ташқи ишлар вазирлигига асосан хабар берган.

Ҳар икки томон алмашинув нима ҳақда эканини ошкор этмасликка келишиб олишган. Унда Шимолий Корея ядро ва ракета дастурига доир маълумот борлиги маълум, холос.

Япония ва Жанубий Корея ноябрда ҳарбий ахборотни кенг қамровли ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим (GSOMIA)ни имзолашганди. У ҳар икки мамлакат ўртасида махфий маълумотларни алишиш имконини беради.

Хусусан, Битимда Жанубий Корея томонидан Японияга КХДР баллистик ракеталари тўғрисидаги маълумотларни бериш ҳам назарда тутилган. Улар мамлакат разведкачи-самолётлари ёрдамида олинган. Японияга бу 1970-80 йилларда ўғирлаб кетилган ва КХРДда мажбуран сақлаб турилган япон фуқаролари муаммоси сабабли муҳимдир.

Япония эса Жанубий Кореяга КХДР сувости кемалари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини олган. Улар япон кемаларга қарши разведкачи-самолётлари, шунингдек айғоқчи-йўлдошлар ёрдамида олинган.

Ҳужжат аввалги президент Ли Мён Бак маъмурияти вақтида имзоланиши режалаштирилганди. Бироқ, Жанубий Корея жамоатчилигининг норозилиги туфайли ўшанда ундан воз кечишган. 

Кўпроқ янгиликлар