АҚШда 9 кишининг қотили психиатрик экспертизадан ўтишни рад этди

Жаҳон 18 Декабрь 2016 5568
Фото: AP

АҚШдаги черковда оммавий қотиллик содир этишда айбдор, деб топилган Дилан Руф унга ўлим жазоси ҳукми чиқарилиши вақтида руҳий ҳолати ҳисобга олинишини истамаяпти, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги. 

2015 йил июнида 22 ёшли, оқ танли Руф Жанубий Каролина штатидаги Чарлстон шаҳридаги черковда 9 нафар афроамерикаликни отиб ташлаган. Унга ирқий адоват негизида ва бошқа бир қатор жиноятларни содир этиш айби қўйилган. Руф унинг ҳаёти сақланиб қолиши эвазига ўз айбини тан олишни таклиф қилган, бироқ прокуратура бундай келишувга бормаган. АҚШ адлия вазирлиги қотил учун ўлим жазоси берилишига эришмоқчи. Руф 33 та жиноий эпизод бўйича айбланмоқда.

Фото: AP

15 декабрда қотил устидан суд жараёнининг 1-босқичи якунланди, унда жиноятчининг айбдорлиги ёки айбсизлиги бўйича қарор қабул қилинган. Январда эса суд ҳукмини чиқарувчиларнинг шу таркибида суднинг 2-босқичи бошланиши кутилмоқда, унда жиноятчига нисбатан жазо ҳукми чиқарилади, прокуратура Руфга ўлим жазоси берилишини, ҳимоя эса умрбод қамоқ жазоси берилишини талаб қилмоқда. 

"Мен руҳий соғломлигим ёки руҳий ҳолатим ҳақида хулоса тақдим қилиш юзасидан мутахассисларга мурожаат қилмайман", деган жиноятчи.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар