Apple компанияси Samsung Galaxy Note'нинг рақибини намойиш этади

Технология 18 Декабрь 2016 5806

Шунчаки катта экранли смартфон билан ҳеч кимни ажаблантириб бўлмайди — Samsung Galaxy Note қурилмалари S Pen стилусини қўллаш билан ҳам ўзига хос ҳисобланади. Apple компанияси ақлли Pencil стилуси қўлланувчи янги смартфонига патент олди. Ариза Америка патент идорасининг расмий сайтида чоп этилди. Гаджет компанияга фаблетлар бозорида етакчилик қилишга имкон беради. Hi-Tech нашри шу ҳақида хабар берди. 

2016 йилда Samsung компанияси Apple'га ўзига хос "совға" тақдим этди. Жанубий Корея гиганти iPhone 7 ва 7 Plus қурилмалари тақдимотидан аввал ўзининг янги Samsung Galaxy Note 7 қурилмасини намойиш қилди. Бироқ тез орада аккумулятор ёниб кетиш ҳолатларининг кўпайиши  натижасида Samsung'нинг янги смартфонлари бозордан қайтиб олинди. 

2017 йилда Samsung фаблетлар бозорида ўз позициясини тиклашига тўғри келади. Apple ҳам бу борада ўз туҳфасини тайёрламоқда. 229 саҳифали патент аризасининг 150 саҳифасида ақлли стилусни қўллаш вариантларига изоҳ берилади. 

Матн билан ишлаш, чизиш ва суратни қайта ишлаш, видеони монтаж қилиш (жумладан блокланган экранда ҳам) – технологияларнинг бир қисмини Samsung ва бошқа ишлаб чиқарувчиларда кўрганмиз. Патент аризаси 2015 йилнинг 22 сентябрида регистрациядан ўтказилган бўлса-да, эндигина тасдиқланди. 

iPhone стилус дисплейга тегмасиданоқ уни "таний олади".

Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, стилусдан фойдаланиш смартфон билан тезроқ "ҳамкорлик қилиш" ва унинг қувватини тежашга имкон беради. 

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31762 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17659 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68697 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58220 Жамият
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 2823 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9053 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Кўпроқ янгиликлар