Австралия республикага айланадими?

Жаҳон 18 Декабрь 2016 6375
Фото: AP

Австралия бош вазири Малкольм Тернбулл Австралияда республикача тузумнинг киритилишини оммавий равишда қўллаб-қувватлади. Унинг фикрича, бу бўйича қарор тўғри вақтда қабул қилиниши керак, деб хабар бермоқда Австралиянинг ABC телекомпанияси.   

Тернбулл Австралия республикачилар ҳаракати қурултойидаги нутқида Австралия ўз давлат тузумини ўзгартириб, республикага айланиши мумкинлигини айтди. "Бизда бунда ватанимизга муҳаббатдан бошқа сабаб йўқ... Биз ўзимизга бирдам ва австралияликлар эканимизни айтиб келамиз ва бизнинг раҳбар бизлардан биримиз бўлиши керак", деб айтган бош вазир.   

Бош вазир бундай қарорни қабул қилишда Буюк Британия қироличаси Елизавета II бошқаруви тугашини кутиб туриш ва жамият томондан қўллаб-қувватлов олиш кераклигини айтди. "Фикримча, австралияликлар унинг бошқаруви вақтида яна битта референдум ўтказилишини қўллаб-қувватламайдилар", деб айтди Тернбулл мамлакатнинг республикага айлантириш бўйича референдум ўтказиш масаласи ҳақида. Аввалги референдумларда бунга зарурий бўлган 50 фоиздан камроқ овоз берилган. 

Бош вазирнинг бу таклифи баъзи сиёсий рақиблари, жумладан либераллар томонидан танқидга учради. Тернбулл Австралиянинг республикага айлантириш мавзусини кўтаришда давом этса, у "сиёсий ўлиши" мумкинлигидан огоҳлантирилди.

Австралия қиролича Елизавета II давлат бошлиғи ҳисобланадиган Буюк Британия Ҳамдўстлиги давлатлари қаторига киради. Мамлакатда монархча парламент амал қилади, у қиролича Виктория томонидан 1900 йилда маъқулланган конституция билан иш кўради. Австралиялик сиёсатчилар мамлакатдаги тузумни парламент республикасига айлантириш масаласини бир неча маротаба кўтаришган ва бу масала референдумларга қўйилган.

 

Кўпроқ янгиликлар