Дональд Трамп Мишель Обаманинг у ҳақидаги сўзларига муносиб жавоб қайтарди 

Жаҳон 18 Декабрь 2016 14429
Фото: EPA

Дональд Трамп АҚШнинг Мобил шаҳридаги (Алабама штати) тарафдорлари олдида чиқиш қилиб, Мишель Обаманинг у ҳақидаги гапларига ўз муносабатини  билдирди. Гап шундаки, Барак Обаманинг рафиқаси республикачининг АҚШ президенти лавозимини эгаллаши Америка халқининг мамлакатдаги янгиланишларга бўлган умидларини чипакка чиқаришини айтганди. ТАСС агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

"Кеча Мишель Обама умидлар чипакка чиққанини айтди. Тушунишимча, у келажак ҳақида эмас, ўтмиш ҳақида гапирди. Бизда эса, аксинча, катта умидлар ва улкан салоҳиятлар мавжуд. Биз мисли кўрилмаган буюк давлат бўламиз", - дея ишонч билан таъкидлади Трамп. 

"Сценарий ҳозирча ёзилмаган. Биз эртага тарихнинг қайси боби ўзгаришини билмаймиз. Бироқ узоқ йиллар давомида биринчи марта шуни аниқ биламизки, бу саҳифаларнинг ҳар бири сиз томонингиздан ёзилади", - дея ваъда берди республикачи ўн минглаб тарафдорларига юзланиб. 

"Яқинда турмуш ўртоғим Мелания билан Оқ уйда бўлдик. Президент ва унинг аёли биз билан жуда яхши муомала қилишди. Умид қиламанки, Мишель Обама бошқа нарсани назарда тутган ва шунчаки ўз фикрини нотўғри баён этган", - дея қўшимча қилди Трамп. 

Мишель Обама жума куни Опра Уинфрига берган интервьюсида Оқ уйга Трампнинг келиши Барак Обама даврида 8 йил давом этган "умидлар ва ўзгаришлар" даврига чек қўйишини айтган. "Ҳозир биз умидсизлик нима эканини ҳис қилмоқдамиз", - деган 44-давлат раҳбарининг турмуш ўртоғи. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистонга яқинлашишни истаётган Россия, Оқ уйнинг Трампга талаби, Давос форуми, Италияда зилзилалар ва куннинг бошқа хабарлари
21:52 / 18.01.2017 25764 Ўзбекистон
Давлат мулкини хусусийлаштириш соддалаштирилди
17:29 / 18.01.2017 30177 Ўзбекистон
Антарктидада улкан ёриқ пайдо бўлди (видео)
16:38 / 18.01.2017 35020 Жамият
Денис Истомин Австралия очиқ чемпионатида Новак Жоковични мағлубиятга учратди
13:34 4 Спорт
ОАВ: Трамп Trump University иши бўйича 25 миллион доллар товон пули тўлайди
12:58 443 Жамият
Туркияда Россия элчисининг қотиллигига алоқадорликда гумон қилинаётган 2 киши ҳибсга олинди
12:50 841 Жаҳон
Доимо қўл остида бўлувчи қувватловчи кабель яратилди
«Агробанк» томонидан 2016 йилда 24 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди
12:21 944 Жамият
2050 йилни кутишга арзирли 11 сабаб
Бразилияда бандитлар маҳбусларни ташийдиган автобусларни ёқиб юборишди
12:00 1227 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар