«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 17-тури доирасидаги «Арсенал»га қарши учрашув олдидан Алексис Санчес борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Санчес «Барселона»да ростан ҳам жуда яхши футбол намойиш этганди. Аммо Мессининг ёнидаги қолган барча футболчилар худди Санчес даражасида эди.

«Арсенал» Алексисдан марказий ҳужумчи сифатида фойдаланмоқда – бу унинг учун энг идеал жой. «Барселона» унга тўлиқ ёрдам бера олмагандирман, чунки у ўша пайтларда қанотда тўп сурарди. Санчес қанотдаям фойда бериши мумкин, бироқ у кўпроқ жарима майдончаси ичида яхшироқ ҳаракатланади.

Санчес бир неча позицияда ҳаракат қила олиши мумкин – чап, ўнг қанотларда ҳам. У ҳақиқий жангчи, руҳан ғолиблик характерига эга ажойиб йигит. У жудаям яхши футболчи ва ҳозир ҳам зўр ўйин кўрсатмоқда», – деган Гвардиола.