Пекин ва Вашингтон Жанубий Хитой денгизида АҚШнинг эгаллаб олинган сув ости дронини қайтариш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда 17 декабрда Хитой мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Хитой АҚШга дронни белгиланган тартибда қайтаришга қарор қилди. Хитой ва АҚШ бу вақт давомида бу борада музокаралар олиб борганлар", деб айтилмоқда хабарда.

Пекинда таъкидланишича, АҚШда музокаралар жараёнида бир томонлама тартибда воқеани бўрттиришган, бу эса муаммонинг ҳал қилинишига олиб келмаган. "Биз бу бўйича афсусдамиз", деб айтган Хитой мудофаа вазири.   

Аввалроқ шу куни АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трамп дроннинг эгаллаб олинишига муносабат билдирганди. "Хитой АҚШнинг тадқиқот дронини халқаро сувларда ўғирлади – у дронни сувдан олиб, уни Хитойга олиб кетган. Мисли кўрилмаган ҳодиса", деб ёзган Трамп твиттерда.

Дрон 15 декабрда эгаллаб олинган. У АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "Боудич" ёрдамчи кемасидан сувга туширилган ва Жанубий Хитой денгизида Филиппиннинг Лусон оролидаги Субик кўрфази яқинида вазифа бажарган. Пентагон Хитойдан қурилмани зудлик билан қайтаришни талаб қилган.