«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Хитойдаги жамоалар нишонида.

35 ёшли швециялик футболчига шу йилнинг ёзида, у эркин агентга айлангач Хитой жамоаларидан бири 56 миллион фунт миқдоридаги йиллик маош таклиф этганди.

Daily Mail хабарига кўра, мамлакат ҳукумати ҳам Ибраҳимовичнинг олиб келиниши учун ёрдам таклиф қилмоқда. Унинг маоши 1 мавсум учун 120 миллион фунтни ташкил қилиши мумкин.

Хитойдагилар, Ибраҳимович Суперлига обрўсини кўтариб, харажатларни оқлашига ишонч билдиришган.

Аммо футболчи «МЮ»да қолмоқчи.