Пекин ва Тяньцзинни қўшиб ҳисоблаганда Хитойнинг 24 шаҳрида ҳаво ифлосланиши сабаб хавфнинг энг юқори – қизил даражаси эълон қилинди.

Шу сабаб транспортлар ҳаракатига чеклов қўйилди, қурилиш жойларидаги ишлар тўхтатилди, бошланғич мактаб ва болалар боғчалари ёпиб қўйилди. Саноат корхоналарига чиқиндиларни атмосферага чиқартиришни камайтириш айтилган. Аҳолига зарур бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмаслик тавсия этилган.

Кучли смог Пекин ва Тяньцзиндан ташқари, Хэбэй, Хэнань, Шаньси ва Шаньдун провинцияларида кузатилган.