Иорданиялик жангарилар мамлакат ғарбидаги Ал-Карак шаҳрида бир неча кишини гаровга олиб, уларни салб юрувчилар томонидан 12-асрда қурилган қадимий қалъада ушлаб турибди, деб маълум қилди Иордания ҳукумати матбуот котиби Муҳаммад ал-Мўманийга иқтибос келтирган ҳолда Al Arabiya нашри. 

Унинг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, қалъада 5 нафар қуролланган жангари яшириниб олган. Шу жангарилар 18 декабрда эрталаб маҳаллий полиция бўлими ва полиция патрули машинасига ҳужум қилган.

Аввалроқ бу жиноий гуруҳнинг ҳужуми оқибатида Иордания хавфсизлик хизматининг 4 нафар ходими ва канадалик сайёҳ аёл ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Бундан ташқари, 9 нафар одам турли оғирликдаги жароҳатлар олган.