Қашқадарёдаги Ҳосил байрамида ўтказилган улоқда Шавкат Мирзиёев номидан айтилган “Жентра” автомашинаси ўйналди

Ўзбекистон 18 Декабрь 2016 37297

2016 йил 17 декабрь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Қашқадарё вилоятининг жорий йилдаги Ҳосил туйи булиб ўтди.Унда Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан меҳмонлар ташриф буюрди.

Мазкур тантана муносабати билан концерт дастурлари бўлиб ўтди. Унда Ҳосила Раҳимова, Маткарим Матжонов, Мирза Азизов, Фатҳулла Саъдуллаев ва қатор таниқли санъаткорлар иштирок этди. Дастурдан ўрин олган қучоқ уриштириш, хўроз уруштириш мусобақалари бўлиб ўтди. Кураш бўйича ҳам мусобақалар бўлди. Бош соврин битта нор туя ва битта тойни ғузорлик полвон Шерали Жўраев, сурхондарёлик рақибини ҳалол енгиб, қўлга киритди. Кейин дастурдан ўрин олган асосий томоша - кўпкари мусобақаси ўтказилди. Унда президент Шавкат Мирзиёев номидан айтилган бош соврин - “Жентра” автомашинасини Чироқчи тумани, Жар қишлоғидан Элмурод полвон Оқчовадан Шоди ҳожининг Жийрон оти билан олди. Бош совринни вилоят ҳокими шахсан ўзи топширди. Вилоят ҳокими номидан айтилган 1 туя, 1 той, 1 ҳўкиз, 1 қўчқор, 1 гиламга бош совринни қўлга киритган ғолибнинг акаси Йўлчи полвон эга чиқди. Чироқчи туман ҳокими номидан айтилган 1 туя, 1 той, 4 қўчқорни чироқчилик Шайми полвон ютиб олди.

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар