Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 18 декабрь, шанба куни Ҳиндистонга йўл олди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизматида хабар берилди. 

Давлат ташрифи давомида Атамбаев Ҳиндистон президенти Пранаб Кумар Мукержи, вице-президент Муҳаммад Ҳамид Ансарий ва бош вазир Нарендра Моди билан учрашади. Шунингдек у ҳинд-қирғиз бизнес-форумида ҳам қатнашади. 

Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасида бир қатор ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда. 

Манбага кўра, Алмазбек Атамбаевнинг Ҳиндистонга ташрифи 21 декабрга қадар давом этади.