Нурсултон Назарбоев Остонада Сурия бўйича учрашув ўтказиш эҳтимолини муҳокама қилди

Жаҳон 18 Декабрь 2016 3282
Фото: forums.vbios.com

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқотда Россия ва Туркия президенти Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Остонада Сурияда ихтилофда бўлган томонларнинг музокараларини ўтказиш эҳтимолини муҳокама қилди ва бу ташаббусни қўллаб-қувватлади, деб маълум қилинди Қозоғистон раҳбари сайтида.   

Аввалроқ Путин Эрдўған билан Суриядаги қарама-қарши томонларга Остонада, янги майдонда тинчлик музокаралари жараёнини давом эттиришни таклиф қилишга келишиб олганди. Путиннинг айтишича, янги майдон Женева музокараларини тўлдириши мумкин.

Назарбоев Қозоғистон аввалбошдан Сурия ихтилофини тинчлик билан ҳал қилишга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаганини таъкидлаб ўтди. 

Назарбоев ва Путин, шунингдек, Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилиши ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммитини ўтказишга тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилишди. 

 

Кўпроқ янгиликлар