Шри-Ланкада рўй берган ЙТҲ оқибатида 10 зиёратчи ҳалок бўлди

Жамият 18 Декабрь 2016 2686

18 декабрь куни Шри-Ланка шимолида жойлашган Жафна ярим оролида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, 20 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Indian 24 News хабар тарқатган.

Ушбу ҳодиса А9 шоссесида рўй берган. Зиёратчиларни олиб кетаётган микроавтобус йўловчи автобуси билан тўқнашган. Ҳалок бўлганларнинг бари микроавтобус йўловчилари. Жароҳатланган 20 кишининг 3 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Полиция бу ҳодиса бўйича текширув бошлаган. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига кўра, бу ЙТҲ охирги вақтларда ушбу ҳудудда рўй берган энг йирик йўл-транспорт ҳодисаси бўлди.

Кўпроқ янгиликлар