А серияда голлар «ёмғири». «Наполи» «Торино»дан, «Лацио» «Фиорентина»дан устун келди, «Женоа» аутсайдерга ютқазди

Спорт 19 Декабрь 2016 2829
Фото: Twitter/sscnapoli

Италия А сериясининг 17-туридан ўрин олган яна олтита учрашув бўлиб ўтди. Мамлакатга хос бўлмаган тарзда учрашувларда жуда кўплаб голлар киритилди.

Чемпионлар лигасига бериладиган йўлланма учун курашни давом эттираётган «Наполи» бу турда «Торино»ни қабул қилиб Дрис Мертенснинг покери эвазига 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва «Милан»ни қувиб ўтиб 3-ўринга кўтарилиб олди. Неаполликлар ҳисобида 34 очко бор.

Шунингдек бу турда «Лацио» ҳам «Милан»дан ўзиб кетишни уддалади. Симоне Инзаги шогирдлари «Фиорентина»ни ўз уйида қабул қилиб 3:1 ҳисобида зафар қучди. Римликлар ҳисобида ҳам 34 очко бор. Жамоа қўшимча кўрсаткичлар туфайлигина «Наполи»дан ортда қолмоқда.

Турнинг бошқа учрашувларидан бирида эса кутилмаган натижа қайд этилди. Мавсумни жуда бўш ўтказаётган «Палермо» Генуяда «Женоа» меҳмони бўлиб голларга бой ўтган учрашувда 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб қайтди. Энг қизиғи учрашувнинг 69-дақиқасига қадар меҳмонлар 3:1 ҳисобида имкониятни бой бераётганди. Бироқ шу дақиқадан бошлаб жамоа 3та гол киритди ва мавсумдаги иккинчи ғалабасига эришди. Натижада сицилияликлар очколари сонини 9тага етказиб олди ва сўнгги ўринни тарк этди.

Шунингдек бу турда «Удинезе», «Болонья» ва «Кьево» жамоалари ҳам ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлишди. 

Италия А серияси, 17-тур

Наполи – Торино 5:3 (3:0)
Голлар:
1:0 – 13 Мертенс, 2:0 – 18, пенальти Мертенс, 3:0 – 22 Мертенс, 3:1 – 58 Белотти, 4:1 – 70 Кирикеш, 4:2 – 76 Россеттини, 5:2 – 80 Мертенс, 5:3 – 84, пенальти Яго Фальке.
Наполи: Рейна, Хюсай, Альбиоль, Кирикеш, Гулям, Зелиньски (Аллан, 73), Жоржиньо (Диавара, 69), Гамшик, Кальехон, Мертенс, Инсинье (Джаккерини, 81).
Торино: Ҳарт, де Сильвестри (Яго Фальке, 56), Россеттини, Моретти, Баррека, Бенасси, Вальдифьори (Лукич, 46), Базелли (Лопес, 67), Дзаппакоста, Белотти, Ляйич.
Огоҳлантиришлар: Россеттини (34), Моретти (60), Лукич (72).

Лацио – Фиорентина 3:1 (2:0)
Голлар:
1:0 – 23 Кейта, 2:0 – 45, пенальти Биглия, 2:1 – 64 Сарате, 3:1 – 90 Раду.
Лацио: Маркетти, Баштуш, де Врей, Раду, Фелипе Андерсон (Уоллес, 77), Милинкович-Савич, Биглия, Катальди (Мурджиа, 85), Лулич, Иммобиле, Кейта (Кишна, 68).
Фиорентина: Тэтэрушану, Томович (Кристофоро, 46), Де Мео, Астори, Тельо (Кьеза, 80), Весино, Санчес, Оливера, Иличич (Сарате, 59), Бернардески, Калинич.
Огоҳлантиришлар: Томович (26), Оливера (49), Баштуш (57), Бернардески (75), Астори (77), Санчес (83).

Кьево – Сампдория 2:1 (2:0)
Голлар:
1:0 – 9 Меджорини, 2:0 – 41, пенальти Пеллиссье, 2:1 – 90 Шик.
Огоҳлантиришлар: Реджини (18), Пуджони (41), Сполли (61).

Пескара – Болонья 0:3 (0:2)
Голлар:
0:1 – 7 Масина, 0:2 – 41 Джемаили, 0:3 – 57, пенальти Крейчи.
Огоҳлантиришлар: Надь (22), Гастальделло (68), Бираги (83).
Четлатиш: Верре (16, Пескара).

Удинезе – Кротоне 2:0 (1:0)
Голлар:
1:0 – 43 Терео, 2:0 – 61 Терео.
Огоҳлантиришлар: Крисетиг (38), Тротта (55), Феррари (59), Барберис (90).
Четлатиш: Кордац (86, Кротоне).

Женоа – Палермо 3:4 (1:1)
Голлар:
1:0 – 4 Симеоне, 1:1 – 42 Квайсон, 2:1 – 57 Симеоне, 3:1 – 65 Нинкович, 3:2 – 69 Гольданига, 3:3 – 88 Рисполи, 3:4 – 90 Трайковски.
Огоҳлантиришлар: Анжелкович (26), Чонек (45), Нтчам (48), Гольданига (52), Ригони (58), Яяло (61), Эденилсон (68), Несторовски (90).
Четлатиш: Перин (90+3, Женоа).

Кўпроқ янгиликлар