Apple'нинг янги смартфони пластик асосдаги OLED-дисплейга эга бўлади. Бу ҳақида Korea Herald маълум қилди. Бу жиҳат iPhone 8 қурилмасини аввалгиларидан-да юпқа ва енгил қилади. 

Нашр iPhone 7 қурилмаларидаги LCD-экранлар, органик светодиодлардаги ҳамда пластик асосли инновацион экранли OLED-экранлар ўртасидаги фарқни яққол кўрсатиб берган. 

Яқинда инсайдерлар LG Display'нинг iPhonе учун мослашувчан экранлар етказиб бериши ҳақида хабар беришганди. Бироқ маълум бўлишича, Apple'нинг 2017 йилдаги барча смартфонлари учун OLED-дисплейларни Samsung Display ишлаб чиқаради. Ушбу бўлим мазкур йўналиш бўйича эксклюзив ҳамкор мақомига эга бўлади, бошқа ишлаб чиқарувчилар эса унга кейинроқ қўшилишади. 

Манбага кўра, келгуси йилда уч iPhone тақдимоти кутилмоқда. iPhone 7s ва iPhone 7s Plus қурилмалари iPhone 7 ва iPhone 7 Plus'нинг такомиллаштирилган версиялари бўлади, iPhone 8 эса мутлақо янги, инқилобий қурилма бўлиши кутилмоқда. 

Бундан аввал iPhone 2017 йилда симсиз зарядка, иккиламчи камера ва бармоқ излари сканерига эга бўлиши ҳақида хабар берилган эди.