Анқара мэри Россия элчисига суиқасд нима мақсадда содир этилганини айтди

Жаҳон 19 Декабрь 2016 30593

Россиянинг Анқарадаги элчиси Андрей Карловга қуролли ҳужум Россия-Туркия муносабатларига путур етказиш мақсадида амалга оширилган, деб айтди Анқара мэри Мелих Гёкчёк.

Карлов олинган жароҳатлардан вафот этди.

"Шубҳасиз, бу суиқасд Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларни бузишга қаратилган бўлган", деб айтди Гёкчек NTV телеканали эфирида.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Карлов қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлаган. 

Телеканалнинг маълум қилишича, тез ёрдам машинаси Карловни шифохонага олиб кетган. Унга юрак массажи ва сунъий нафас бериш муолажалари қўлланган.  

Маълумотларга кўра, Карловга ҳужум фотокўргазма очилиши вақтида содир этилган. Ҳужум оқибатида 3 киши яраланган. Элчи кўргазма очилиши муносабати билан нутқ сўзлаётганда ўққа тутилган. 

Гувоҳларнинг айтишича, террорчи кўргазма ўтказилаётган бинога галстук ва костюмда кириб келган ва элчининг қўриқчиси деб қабул қилинган. Полиция операцияси натижасида қотил йўқ қилинган.

 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар