Apple Еврокомиссиянинг компаниядан 13 миллиард доллар ундириб олиш тўғрисидаги қароридан норози

Технология 19 Декабрь 2016 3737
Фото: © EPA/PAUL MILLER

Apple бу ҳафта Еврокомиссиянинг корпорациядан тўланмаган солиқлар учун миллиардлаб евро маблағни ундириб олиш тўғрисидаги қарорига қарши апелляция киритади. Бу ҳақда Reuters агентлиги билан суҳбатда Apple бош юристи Брюс Сиуэлл маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, корпорация фақатгина савдо маркаси сабаб уни айблашганини исботламоқчи. "Apple яхши нишондир. Сабаби компания номи кўплаб ОАВда тилга олинади. Бу ҳолат еврокомиссарга (рақобат бўйича еврокомиссар Маргрете Вестагеро - Даниядан) 2016 йилнинг энг машҳур даниялик кишиси сифатида танилиш имконини беради", - дея аниқлик киритиб ўтди юрист.

Унинг таъкидлашича, Еврокомиссия Apple томонининг исботлари билан ҳаттоки танишиб ҳам чиқмаган.

Аввалроқ, рақобат бўйича еврокомиссар АҚШ молия вазирлиги билан бу борада "ўзаро тушунмовчилик юзага келганини" маълум қилганди. Вестагернинг сўзларига кўра, ЕК қарори субсидия бериш қоидаларига асосланади. Унга кўра, Европа Иттифоқининг алоҳида мамлакатларига солиқ битимларини тақиқланади. 

Маълумот учун, Еврокомиссия август ойи охирида Ирландия ҳукумати томонидан Apple’га тақдим этилган давлат ёрдами ва солиқ имтиёзларини ноқонуний деб тан олганди ҳамда компанияни республикага 13 миллиард еврога қадар маблағни тўлаб беришга мажбур қилиб қўйди. Apple вакиллари эса апелляция киритишлари ҳақида маълум қилишган. Аввалроқ, АҚШ Молия вазирлиги ЕК қарори Европа Иттифоқига хорижий инвестицияларни жалб этишда салбий таъсир кўрсатишини кўрсатиб ўтди.

Apple 1976 йилда ташкил этилган бўлиб, iPhone смартфонлари, iPad планшет компьютерлари, iPod мусиқа плеейрлари ва ноутбуклар ишлаб чиқаради. Корпорациянинг бозордаги қиймати 530 миллиард доллардан ортиқ.
 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38374 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90772 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 319 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2012 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 2804 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1313 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3333 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 618 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 1037 Спорт
Кўпроқ янгиликлар