Буюк Британиянинг BP компанияси Kosmos Energy компаниясидан Мавритания ва Сенегал соҳилларидаги газ лойиҳаларидаги улушини 916 млн долларга сотиб олди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, BP бу билан ўзининг чуқур сув остида газ конларини ўзлаштириш соҳасидаги операцияларини кенгайтирмоқда.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, BP Мавритания соҳилларидаги 4 та позицияда газни разведка қилиш ва уни ўзлаштиришга лицензияга эга компаниялар акцияларининг 62 фоизини сотиб олган. 

Британия компанияси шунингдек Сенегал соҳиллари яқинидаги 2 та блокда газни разведка қилиш лицензиясига эга бўлган компаниянинг 32,49 фоиз акциясини сотиб олган.

Аввалроқ «Роснефть» ва BP қўшма корхона яратиш бўйича битимни якунлашгани маълум қилинганди.