Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида жойлашган инвестиция киритиш шарти билан “ноль” харид қийматида бериладиган давлат мулки объектларига инвесторларни жалб этиш юзасидан тадбирлар ўтказмоқда, деб хабар берди Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати.

Ушбу тадбирлар тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ жорий йилнинг 20-22 декабрь кунлари Тошкент вилоятининг йирик шаҳар ва туман марказларида Давлат рақобат қўмитаси раҳбарлари, давлат бошқаруви ва хўжалик органлари масъул ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан жойларга чиққан ҳолда ўтказилади. 

Бунда тадбиркорлик субъектларига хусусийлаштириш соҳасида яратилган қулайликлар, хусусийлаштириш объектлари, “ноль” харид қийматида бериладиган давлат мулки объектларига киритиладиган инвестицион талаблар ҳақида батафсил маълумот берилади. 

Хусусийлаштирилиши белгиланган давлат мулки объектлари негизида лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ барча таклифлар Давлат рақобат қўмитаси ва унинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан кўриб чиқилади ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. 

Ушбу тадбирда иштирок этишни истаган барча тадбиркорлар қўшимча маълумот учун 268-29-77 ва 259-21-38 телефон рақамлари мурожаат этишлари мумкин.