Туркия ҳукумати Истанбулдаги нуфузли немис мактаби – "Лисеси" гимназияси ўқувчиларини Рождествони нишонлаш имкониятидан маҳрум қилди. DPA ахборот агентлиги маълум қилишича, лицей ўқитувчиларига машғулотларда Рождество мавзусида суҳбат қилиш тақиқлаб қўйилган. Бундан ташқари, ўқувчилар Германиянинг Истанбулдаги бош консуллигида ҳам анъанавий концерт бериша олмайди, ваҳоланки улар бу концертга  бир неча ой тайинлашган.  

Германия-Туркия ҳукуматлараро келишуви доирасида германиялик ўнлаб мутахассислар ишлайдиган "Лисеси" гимназияси Туркиядаги энг яхши мактаблардан бири ҳисобланади. Хорижий ўқитувчилар мактабнинг турк маъмурияти ва мамлакат таълим вазирлигига бўйсунишади. Мактабда таълим берувчи мураббийларнинг айтишича, Рождество тантаналарининг бекор қилинишига махсус буйруқ сабаб бўлган. "Мактаб маъмуриятининг хабар беришича, айни вақтдан бошлаб таълим бериш доирасида Рождествонинг нишонланиши ва насроний урф-одатлар ҳақида сўзлаш тақиқланади", деб айтилган немис ўқитувчилар мактубида. Шу билан бирга қўшиқ айтиш ҳам тақиқлаб қўйилди.   

Берлинда таъкидланишича, бу қадам келишувга кўра Анқара олган мажбуриятларга зид келади. Келишувга кўра, Германия нафақат Туркияга ўқитувчиларни жўнатади, балки уларга ўз бюджетидан маош тўлайди ва бунга миллионлаб евро сарфлайди. Германия ташқи ишлар вазирлигида туркиялик ҳамкорларнинг бу ҳаракатлари "таажжуб уйғотган". "Афсус, Рождество олди маданий алмашув яхши анъанаси бу йилда тўхтатилди. Биз буни албатта муҳокама қиламиз", деб айтилган вазирликда  

Гимназияда асосан туркиялик ўқувчилар таҳсил олади. Бу гимназия аввал ҳам можаролар марказида қолганди. Ўтган йили ўқитувчилардан бири бир неча ўқувчилар уни ислом дини обрўсини тўкувчи гапларни айтишда айблаганларидан кейин бошқа таълим муассасасига ўтказилганди. 2015 йил битирув тантаналарида ўқувчилар ҳукумат томонидан белгиланган янги директорга намойишкорона тарзда орқаларини ўгириб олганлар. Шу маросимда янги директор Германия бош консулидан битирувчиларга нутқ билан мурожаат қилмаслигини талаб қилгандан кейин, немис дипломати норозилик сифатида маросимни тарк этган.