ФИФА ЖЧ-2018 саралашида иштирок этаётган бир нечта терма жамоани жазолади

Спорт 19 Декабрь 2016 7469

ФИФА ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги учрашувлар давомида қоидаларни бузган бир нечта терма жамоани жазога тортди.

Англия ва Шотландия футбол ассоциациялари ўйин вақтида сиёсий ҳаракатни амалга оширгани (бу терма жамоалар урушларда ҳалок бўлган Британия ҳамжамияти аскарлари хотирасига қизил кўкнори тасвири туширилган баннерларни кўтариб чиқишган) учун жазоланган.

ФИФА расмий сайтида берилган хабарга кўра, Англия ассоциацияси 45 минг. швейцар франки миқдорида, Шотландия эса 20 минг франк миқдорида жарима тўлайдиган бўлган.

Шунингдек, Уэльс (20 минг) ва Шимолий Ирландия (15 минг) терма жамоалари ҳам жаримага тортилган. Уэльсликлар сербларга қарши шимолликлар эса озарбойжонликларга қарши учрашувда қизил кўкнори тасвири туширилган қора боғичларда майдонга чиқиб келишганди.

Шунингдек, Ирландия терма жамоасининг Швейцарияга қарши ўртоқлик учрашувида кийган футболкасида сиёсий кўринишдаги элементлар борлиги учун ирландлар 5 минг швейцар франки миқдори жарима тўлайдиган бўлди.

Ҳондурас терма жамоаси эса Панамага қарши учрашувда чиққан жанжал сабабли яқин вақтларда уй учрашувларини ўз стадионида ўтказишдан маҳрум қилинди. Федерация 40 минг швейцар  франки миқдори жарима ҳам тўлайди.

Турли хил қоидабузишлар сабаб Польша (35 минг швейцар франки), Аргентина (30 минг), Босния ва Герцеговина (25 минг), Колумбия (25 минг), Панама (25 минг), Мексика (20 минг) ва Венесуэла (20 минг) ҳам молиявий жаримага тортилган.

Таитига қарши учрашувда майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлмаган футболчини ўйинга туширгани учун Соломон ороллари терма жамоасига техник мағлубият ёзилган.

Бундан ташқари, мухлисларнинг Сербияга қарши учрашувда тақиқланган сўзлар билан қилган бақириқлари натижасида Украина футбол федерацияси ҳам 60 минг швейцар франки миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар