Blackberry компанияси вакиллари расмий блогларида Хитойнинг TCL технологик компанияси Blackberry смартфонлар бренди учун ҳуқуқни сотиб олганини маълум қилишган.

TCL билан битимга эрилишгандан кейин қурилма дизайни масалаларини ҳал қилиш, смартфонлар ишлаб чиқариш, уларнинг етказиб берилишини йўлга қўйиш ва фойдаланувчилар учун дастурлар яратиш ҳуқуқлари ҳам Хитой компаниясига ўтган. Шу тариқа TCL бренд смартфонларининг глобал дистрибьюторига айланди. У Ҳиндистон, Шри-Ланка, Непал, Бангладеш ва Индонезииядан ташқари, бутун дунё бўйлаб Blackberry смартфонларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи ягона компанияга айланди. Blackberry дастурий таъминот ва хавфсизлик хизмати ишлаб чиқишни давом эттиради.

2016 йил сентябрда Blackberry вакиллари компания смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатиб, барча эътиборини дастурий таъминот етказиб беришга қаратишини эълон қилгандилар.