ФИФА президенти Жанни Инфантино Россиядан 2018 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини тортиб олиш ёки жаҳон биринчилигини бойкот қилиш муаммони ечишга ёрдам бермаслигини айтиб ўтди. Амалдорнинг таъкидлашича, Россиядаги ЖЧда допингга қарши текширувлар ФИФА томонидан ўтказилади. У ўзининг допингга қарши тизимига эгадир.

«Биз ишқибозларга ўз мажбуриятларимизни самимий ва тўғри адо этаётганимизга кўрсатиб беришимиз лозим. Биз очиқлик ва шаффофликни таъминлаймиз. Росияда ҳам, Қатарда ҳам футболни яхши кўрадиган инсонлар яшайди. Бойкот ва четлатишлар эса муаммони ҳал қилишда кўмак бермайди. Агар муаммо бўлса, биз у билан тўқнашиб, ундан ўтишимиз ҳамда олдинга қараб ҳаракат қилишимиз лозим.

ФИФА дунё допинг полицияси эмас. Бу футбол бўйича халқаро бошқарув органидир. Бизнинг тартиб-интизом қўмиталаримиз Маклареннинг ҳисоботида футболга алоқадор барча жойни жиддий ўрганиб чиқишади.

Чоралар қўллаш керак бўлса улар қабул қилинади. ФИФА ўзининг допингга қарши тизимига эга. 2010 ва 2014 йиллардаги жаҳон чемпионатларида текширувлар турнир ташкилотчилари томонидан ўтказилмади. Россияда буни ФИФА амалга оширади», - дея Инфантинонинг сўзларини келтиради Spiegel.