Иорданияда полиция ва жангарилар ўртасидаги отишма қурбонлари сони 8 кишига етди

Жаҳон 19 Декабрь 2016 1476
Фото: GETTY IMAGES

Иорданиянинг жанубидаги Ал-Карак шаҳридаги полиция постларига ҳужум қилган жангарилар ва полиция ўртасидаги отишмада ҳалок бўлганлар сони 8 кишига етди, деб хабар бермоқда Иордания ОАВ.

Номаълум босқинчилар 18 декабрда Ал-Каракдаги хавфсизлик кучлари маркази ва полиция постларига ҳужум қилиб, сўнгра сайёҳлар ташриф буюрадиган диққатга сазовор жой – салб юрувчилар томонидан қурилган қадимий қалъа ичига беркиниб олган ва у ерда бир неча одамни гаровга олган.

ОАВ хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида хавфсизлик кучларининг 5 нафар ходими, икки нафар фуқаро ва бир нафар канадалик сайёҳ аёл бор. 

Шунингдек, 22 киши – полициячи ва фуқаролар жароҳат олган, улардан баъзиларининг аҳволи жиддий. Маълум қилинишича, жангариларни йўқ қилиш бўйича операция ҳали якунланмаган.

"Ал-Арабия" телеканалининг маълум қилишича, гаровга олинганлардан бир қисми озод қилинган, улар орасида хорижлик сайёҳлар бор.

 

Кўпроқ янгиликлар