Ҳисобот: 2016 йилда Хитой ЯИМ 6,7 фоизга ўсади

Иқтисодиёт 19 Декабрь 2016 3566
Фото: © Fotolia/ Savvapanf Photo

Бу йил Хитой халқ республикаси ЯИМ (ялпи ички маҳсулоти) ўсиш суръатлари 6,7 фоизни ташкил этади, 2017 йилда бу рақам 6,5 фоизни ташкил этади, дейилади Хитой ижтимоий фанлари Академияси томонидан тайёрланган иқтисодиёт бўйича Кўк китобда. 

2015 йил якунларига кўра, Хитой ЯИМ 6,9 фоизгача секинлашган ва сўнгги 25 йилдаги энг ёмон кўрсаткич бўлганди. 2016 йилда мамлакат ҳукумати ўсиш режасини 6,5-7 фоиз оралиғида белгилаган эди. ХХР Давлат статистика қўмитаси бюроси маълумотларига кўра, 2016 йилнинг уч чорагида Хитой ЯИМ 6,7 фоизни ташкил этган. Шунга кўра, биринчи уч чорак натижаси ҳукумат режаларига тўла мос келади. Таҳлилчилар эса, Хитой иқтисодиётининг учинчи чоракдаги ўсиши суръатларини 6,6 фоизгача пасайишини тахмин қилишган эди. 

Кўк китобга кўра, ХХР ЯИМ 2017 йилда тахминан 6,5 фоиз атрофида ўсади. Шу билан, мамлакат иқтисодиёти 2016 йил кўрсаткичидан 2 пунктга пасаяди. 

Давлат статистика бюроси хабарига биноан, ўтган уч чоракдаги инфляция даражаси 2 фоизни ташкил этган, мамлакат ҳукумати пул қадрсизланиши 3 фоизни ташкил этади, дея тахмин қилган эди. 2017 йилги инфляция эса, Кўк китобда ёзилишича, 2,2 фоиз даражасида бўлиши керак. 

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар