Италиянинг Lamborghini компанияси Aventador суперкарининг янгиланган версиясини намойиш қилди. Эндиликда, унинг номига S ҳарфи қўшиб айтилади. Моделнинг аэродинамикаси яхшиланган ва 740 от кучига эга V12 атмосферали двигатель ўрнатилган. Шу билан бирга у тўлиқ бошқарилувчи шассига эга серияли автомобилга айланган. 

Рестайлинг қилинган суперкарни, унинг кузовидаги ўзгаришлар, янги аэродинамик элементларидан фарқлаш мумкин. Aventador S’нинг олд бампери аввалгисига қараганда 130 фоиз кўпроқ босиш кучини таъминлайди. Орқа томондаги созланувчи спойлер босиш кучини 50 фоизга кучайтиради. Бундан ташқари, суперкарни эшиклар ортидаги кенгайтирилган ҳаво сўрғичлари ҳамда двигатель ёнларидаги ҳаво тирқишлари билан фарқлаш мумкин. 

У ўз негизида карбонли монококни сақлаб қолган. Бироқ, катта тезликларда бошқарув барқарорлигини таъминлаш мақсадида янги тўлиқ бошқариладиган шассига эга бўлган. Шу билан бирга, унинг подвескаси ҳам ўзгарган. 

Суперкарнинг барқарорлаштирувчи дастурий таъминот тизими ҳам такомиллаштирилган. Бунда, барча ғилдираклар етакчилигининг 90 фоизи орт ғилдиракларга ўтказилиши мумкин. 

Aventador S’нинг бошқарув электроникаси ҳам модернизация қилинган. Аввалги Strada, Sport ва Corsa намуналарига Ego ҳам қўшилган. У двигатель, узатмалар қутиси ва подвеска фаолиятини ҳайдовчининг ўзига мослаш имконини беради. 

6,5 литрли, V12 атмосферали двигатель қувватини ёқилғини тақсимлаш ва пуркаш жараёнини модернизация қилиш эвазига ошириш мумкин бўлган. Тахометрдаги қизил ҳудуд дақиқасига 8500 айланишдан бошланади. Аввалгиларида бу рақам 8300дан бошланар эди. 

Двигатель дақиқасига 8400 марта айланишда 740 от кучи билан таъминлайди. Шундай қилиб, Aventador S аввалгисидан 40 от кучига кучлироқдир. 

Унинг жойидан соатига 100 км тезликка эришиш вақти ҳам ўзгаришсиз қолган ва 2,9 сонияни ташкил этади. 8,9 сонияда соатига 200 км тезликка эриша олади. 24,5 сонияда 300га чиқади. Бироқ, унинг энг юқори тезлиги соатига 350 кмни ташкил этади. 

Lamborghini Aventador S 2017 йилдан сотила бошланади. Унинг энг арзони Европада 281 555 евро экани айтилмоқда. Бу аввалги моделидан 25 минг еврога қимматдир.