Мадридлик архитектор дронлар учун порт концептини намойиш қилди

Технология 19 Декабрь 2016 3364

Ҳозирги кунда, дунёнинг йирик компаниялари дронлар билан боғлиқ турли тажрибалар ўтказмоқда. Улар ўзиучар техникалардан курьерлар сифатида фойдаланишни режалаштиришмоқда. Amazon, UPS ва Domino кабилар дронлардан ўз мақсадларини амалга оширишда қаййўсинда самаралироқ фойдаланиш мумкинлиги борасида кўп бош қотирмоқда. Аммо, уларнинг ҳеч бири ушбу техникалар учун инфратузилма барпо этишни ҳақида ўйлаб ҳам кўргани йўқ. 

Дронларни юк билан мижозга юборишда, буюртмани қурилмага осиш бир ёқда турсин, уларни қаердадир сақлаш, қувватлаш ва таъмирлаш лозим. Алькала университети архитектори Сауль Фернандез айнан шу масалани ҳал қилишга уриниб кўрган. У шаҳар дронопорти лойиҳасини таклиф қилмоқда. 

Замонавий лойиҳа Urban Droneport деб номланган. Уни Мадридда барпо қилиш билан дронлар учун ўзига хос концентратор ва логистика маркази бўлиши мумкин эди. Дронлар унда махсус ангарларда жойлашиб, ушбу ангар томига жойланган қуёш панеллари ёрдамида қувват олиши мумкин. 

Дронларнинг тобора оммалашиб бораётгани ва кўплаб компаниялар ўз фаолиятида ушбу қурилмалардан фойдаланиш истагини билдираётгани ҳисобга олинса, ажойиб ғоядир. Чунки, компаниялар, қачонлардир дронлар учун қандайдир инфратузилмалар барпо қилиши талаб этилади. 

 

Кўпроқ янгиликлар