Обама Оқ уйдан гаражга кўчиб ўтади

Жаҳон 19 Декабрь 2016 29804

АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйни тарк етганидан сўнг яшайдиган уйда катта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. У Вашингтоннинг Калорама туманида жойлашган, деб хабар беради TMZ.

Маълум бўлишича, давлат раҳбари томонидан ижарага олинган “қаср” атрофида янги тўсиқлар қурилмоқда, уйнинг ўзида эса электр таъминоти тизими янгиланмоқда. Бундан ташқари, коттежга кирадиган эшикда мушукка мўлжалланган махсус тешикча ҳам пайдо бўлади.

Ишчилар уй ёнидаги гаражни ҳам таъмирлаши режалаштирилган. У ер ваннали хонага эга бўлган иш кабинетига айлантирилади.

Аввалроқ, Обама томонидан ижарага олинган уй мамлакат собиқ президенти Билл Клинтоннинг матбуот котиби Жо Локхартга тегишли экани хабар қилинганди. У 1928 йилда қурилган бўлиб, тўққизта ётоқхона ва саккизта ваннахонага эга. 

Zillow кўчмас мулк базаси мутахассисларининг тахминларига кўра, оила ушбу уйни ижарага олиш учун бир ойда 22 минг доллардан воз кечиши талаб этилади.

Кўпроқ янгиликлар