Олмазор туманида ёш ўқитувчилар учун конференция ўтказилди

Жамият 19 Декабрь 2016 3953

Олмазор туманидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ёш мутахассис ўқитувчилар учун “Ёш педагог ва замон” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди

2016 йилнинг 17 декабрь куни Олмазор туманидаги 243-умумтаълим мактабида туманда фаолият юритаётган ёш мутахассис ўқитувчилар учун “Ёш педагог ва замон” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференцияда иштирок этган тумандаги умумтаълим мактабларининг 135 нафар ёш мутахассис ўқитувчиларига соҳа мутахассислари томонидан сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий ҳамда методик маълумотлар берилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг малакали ўқитувчилари, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзолари ва бошқа соҳа вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, тадбир доирасида ёш мутахассис ўқитувчиларга Халқ таълими вазирлиги Мультимедия маркази томонидан тайёрланган “Ўқитувчининг замонавий қиёфаси” мавзусидаги видеоролик қўйиб берилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

 “Мен фаолиятимни бошлаганимга ҳали кўп бўлгани йўқ. Фаолиятим жараёнига турли муаммоларга дуч келяпман. Айниқса, дарсим физика бўлсада, дарсларимга ўқувчиларимни жалб қилишим қийин кечяпти. Бугунги семинарда ана шу муаммоларга ҳам алоҳида тўхталиб, Устоз ўқитувчиларнинг иш тажрибалари билан танишдик, дарсларни замонавий тарзда ташкил этиш юзасидан маслаҳатлар олдик. Ана шундай тадбирларнинг, семинар-тренингларнинг ўтказилиши албатта таълим сифатини ошишида, мен каби ёш ўқитувчиларни мактаб ҳаётига тезроқ мослашиб кетишига, энг асосийси, ўқувчилар билан, уларнинг ота-онаси билантез  тил топа олишимизга ёрдам беради”, дейди тумандаги 22-умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, ёш педагог Азимхўжаев Қудрат.

Тадбирда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши, унинг мазмун-моҳияти, Қонунда ёшлар, ёшлар тадбиркорлиги, ёш мутахассис каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилганига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўқитувчиларга дарсларни ноанъанавий ташкил этишнинг методик ва психологик усуллари ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 30275 Жаҳон
Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
17:44 / 25.06.2017 43374 Жамият
Time нашри интернетдаги энг нуфузли одамлар кимлигини маълум қилди 
23:22 / 26.06.2017 1247 Жамият
Нидерландияда собиқ турмалар қочқинлар учун бошпанага айлантирилмоқда
23:19 / 26.06.2017 365 Жамият
АҚШда ит яна шаҳар мэри этиб сайланди
22:38 / 26.06.2017 3002 Жамият
Усэйн Болт 2020 йилги Олимпиадада иштирок этиши мумкин
22:35 / 26.06.2017 1031 Спорт
Дайжест: Ўзбекистонда ҳайит байрами, Кореяга кетган ўзбек мигрантларида муаммо, босим остида қолган Telegram ва бошқа хабарлар
22:30 / 26.06.2017 3258 Жаҳон
АҚШ олий суди Трампга мусулмонларга АҚШга киришни қисман тақиқлашга рухсат берди
22:17 / 26.06.2017 1814 Жамият
Хитой стартапи 8 минг долларлик электромобиллар сотишни бошлайди
21:53 / 26.06.2017 2710 Технология
Эрон исботланган газ захиралари бўйича етакчилик қилмоқда
20:48 / 26.06.2017 3938 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар