Россиядан Ўзбекистонга 3-чоракда жўнатилган пул ўтказмалари ҳажми маълум қилинди

Иқтисодиёт 19 Декабрь 2016 41262

Россиядан Ўзбекистонга 2016 йилнинг 3-чорагида жўнатилган пул ўтказмалари ҳажми 644 млн долларни ёки ўтган йил шу даврига нисбатан 11,18 фоиз камроқни ташкил қилган. Бундан Россия марказий банки маълумотлари дарак бермоқда.

Банк маълумотларига кўра, Ўзбекистондан Россияга ушбу даврда 20 млн доллар ўтказилган, ваҳоланки бу қиймат 2015 йил 3-чорагида 72 млн долларни (-72,23 фоиз камайиш) ташкил қилган.

Россиядан Ўзбекистонга ўтказилган битта транзакциянинг ўртача миқдори 2015 йил 3-чорагидаги 482 долларга нисбатан 2016 йил 3-чорагида 476 долларгача, Ўзбекистондан Россияга битта транзакция миқдори эса 3-чоракда 1572 доллардан 1295 долларгача камайган.

Таъкидлаш жоизки, 2016 йил 1-чорагида Россиядан Ўзбекистонга 256 млн доллар (2015 йил 1-чорагида 463 млн доллар) ва Ўзбекистондан Россияга 27 млн доллар (2015 йил 1-чорагида 151 млн доллар) ўтказилган. 

2016 йил 2-чорагида бу кўрсаткичлар мос равишда 474 млн доллар ва 21 млн долларни ташкил қилган.  

Россия марказий банкининг таъкидлашича, ушбу маълумотлар Anelik, BLIZKO, Contact, InterExpress, UNIStream, Western Union, Колибри, Золотая Корона, ЛИДЕР, Почта России каби пул ўтказиш тизимлари маълумотлари асосида тузилган. 

 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71369 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37171 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21521 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81189 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61903 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 632 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 484 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 540 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 233 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 517 Маданият
Кўпроқ янгиликлар