«Тошшаҳартрансхизмат» Тошкентдаги барча автобус бекатларига маълумот таблоларини ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Айни дамда автобуслар ҳаракати ва бошқа фойдали маълумотлар (валюталар курси, об-ҳаво) бўлган таблолар бир неча бекатларда ўрнатилган. Улар орасида: «6-чи туғруқхона», «Дунё супермаркети», «Чимён дўкони» ва «Grand Mir Hotel» бор.

Таблолар бир сутка давомида 24 соат ишламоқда. Шу билан бир қаторда, автобуслар ҳаракати ҳақидаги маълумот 6:00 дан 23:00 гача тақдим этилади.

Лойиҳа «Тошшаҳартрансхизмат» ва «Тоштрансдиспетчерхизмат» томонидан Grand Technology Systems компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.