Тожикистоннинг энг йирик самолёти парвозларни амалга оширишни бошлади

Жаҳон 19 Декабрь 2016 7365

13 декабр куни, бугунги кунда Тожикистондаги мавжуд самолётларнинг энг йириги ҳисобланувчи Boeing 767–300 ҳавога кўтарилди. 

Тожикистон миллий авиакомпанияси «Тажик Эйр» ОАЖга тегишли йўловчи ҳаво лайнери, Душанбе халқаро аэропортидан Душанбе – Москва – Душанбе йўналиши бўйича парвозни амалга оширди, деб хабар қилмоқда авиакомпания матбуот хизмати. 

Янги самолёт ҳажми жуда улкан бўлиб, йўловчи ўриндиқлари икки йўлакли 3 қатордан ўрнатилган. Ҳаво кемасига 278 нафар йўловчи сиғади. 

«Тажик Эйр» учувчи–инструктори Юсупхон Юсубаҳмедовнинг сўзларига кўра, Boeing 767–300ни бошқариш жуда қулайдир. 

Boeing 767 – 300 техник кўрсаткичлари:
Қанот кенглиги                   – 47,57 м.
Қанот ҳудуди                     – 283,3 м2.
Узунлиги                            – 54,94 м.
Баландлиги                       – 15,85 м.
Юксиз вазни                      – 85,630 кг.
Учиш вазни                        – 156 818 кг.
Двигатель тури                  – CF6-80A2.
Тортиш кучи                      – 21 300 кгс.
Энг юқори тезлиги             – 914 км/ч.
Крейсер тезлиги                  – 870 км/ч.
Амалий парвоз масофаси   – 7 890 км.
Амалий парвоз баландлиги  – 10 000-11 000 м.
Экипаж аъзолари                 – 2 киши.

Фойдали юкламаси – 39 590 кг, умумий ҳисобда 278 йўловчи, улардан бизнес тоифада 12 нафар, тежамкор тоифада 266 йўловчига хизмат кўрсатилади. 

Кўпроқ янгиликлар