Туркия ташқи ишлар вазири Украинага ташриф буюради

Жаҳон 19 Декабрь 2016 4359
Фото: © RIA

Туркиянинг ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу 20-21 декабрь кунлари Олий даражадаги ҳамкорлик кенгаши йиғилишига тайёрланиш учун Украинага ташриф буюради, деб маълум қилди Туркия ташқи ишлар вазирлиги. 

"Бизнинг вазир Олий даражадаги ҳамкорлик кенгашига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркия ва Украина ташқи ишлар вазирлари раислигидаги стратегик режалаштириш гуруҳи йиғилишида иштирок этиш учун 20-21 декабрда Украинага ташриф буюради. Икки томонлама муносабатлар ва кейинги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинади. Бундан ташқари, қрим татарлар мавқеи, Украина шарқидаги вазият, минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикрлар алмашуви бўлади", дейилган Туркия ташқи ишлар вазирлиги берган хабарда.

Маълум қилинишича, ташриф вақтида Човушўғлунинг Украина президенти Пётр Порошенко, бош вазир Владимир Гройсман, қрим татарлар ва турк месхетинлар вакиллари билан учрашувлари белгиланган.

 

Кўпроқ янгиликлар