Хитойнинг Аньхой вилоятилик ғазаби тўлиб-тошган ахлат йиғувчи ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. Бунга унинг белгиланмаган жойда ташлаб кетилган автомобилни ахлат контейнерлари билан ўраб ташлагани сабаб бўлган. Транспорт воситаси ахлатхонага кириш йўлини ҳам ёпиб қўйгани хабар қилинмоқда.

Бу ҳақдаги ролик The South China Morning Post газетаси томонидан чоп этилди. Нашрнинг таъкидлашича, ахлат йиғувчига автомобиль ўзи ишлайдиган жойга кириш йўлини ёпиб қўйгани айниқса қаттиқ таъсир қилган. У қоидабузар ҳайдовчини ўзига хос усулда жазолади. 

Видео қаҳрамонининг айтишича, машина сабаб деярли ишлай олмаган, шунингдек иш жойидан чиқиб ҳам кетолмаган.

Нашр хабарига кўра, кўплаб интернет фойдаланувчилари унинг бундай “ташаббусини” қўллаб-қувватлашди.