Видео: Сурияда инсонлар қалбини ларзага солувчи ҳолат юз берди

Жамият 19 Декабрь 2016 56548

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг «Исро» сураси, 70-оятида шундай марҳамат қилади:

Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик.

Бундан ташқари, Муҳаммад (с.а.в) ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар: “Мўмин киши Аллоҳ таоло наздида фаришталардан ҳам мукаррам ва афзалдир”.

Биз бу муқаддас сўзларни нега ёдга олаяпмиз? Инсон Ер сайёрасидаги барча жонзотлардан устун. Нега? Унда ақл, иймон бўлгани учун. Ана шу хислатлар туфайли ҳам у Инсон номи билан аталади, юритилади.

Хўш, агар унда мана шу хислатлар бўлмасачи, унда ким бўлади? Инсон қиёфасидаги ҳайвонлар, шайтонлар бўлади. Раҳматли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу гапларни айтганларида, нимани ёки кимни назарда тутаяптилар, деб ўйлаган эдим...

Яқинда Facebook ижтимоий тармоғида бир таъсирли видео жойлаштирилди. Унда бир ойлик чақалоқни портлаш вайронаси остидан қутқариб қолган, унинг учун Аллоҳга ёлвориб дуо қилган суриялик қутқарувчи тасвирланган. Шукр-ки, қизча қутқариб қолинган. 

Қисқа вақтли видеони қайта-қайта кўриш орқали шу нарсага амин бўлдим-ки, инсон ёки фариштага тенг бўлар экан ёки тубан махлуқ. Буни суриялик қутқарувчи сингари инсонлар ёхуд бир ойлик чақалоқни шу ҳолга солган инсонлар қиёфасида кўриш мумкин.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар