Wikileaks Бундестагдан ҳужжатлар ўғирлашда гумон қилинмоқда

Жаҳон 19 Декабрь 2016 1560

Германия махсус хизматлари Бундестагдан ҳужжатлар ўғирланишига россиялик хакерлар эмас, балки Wikileaks’нинг парламентдаги айғоқчиси алоқадор, деб гумон қилмоқдалар. Полиция ҳозир унинг кимлигини аниқлашга уринмоқда.

Tagesschau нашрининг Spiegel нашрига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, терговчилар россиялик хакерларнинг бу жиноятга алоқадорлиги эҳтимоли камлиги ҳақидаги хулосага келишган. Уларнинг фикрича, Германия парламенти –  Бундестагда Wikileaks’нинг махфий агенти ("каламуш") ўтирибди, айнан у ҳужжатларни ўғирлаб, сайтга топширган. 

Бундан ташқари, терговчилар ҳужжатлар айнан хакерлик ҳужуми вақтида ўғирлангани борасида ҳеч қандай исботлар йўқлигига ишора қилишмоқда. Аввалроқ ҳужжатларга Бундестагнинг фақатгина АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг (АҚШ МХА) Германия разведкаси билан алоқаси атрофидаги терговга алоқаси бўлган ходимлари киришга эга бўлганлари маълум қилинган.

Ўтган дам олиш кунлари Frankfurter Allgemeine нашри мамлакатнинг махсус хизматларидаги мансабдор шахс 2400 дан кўпроқ махфий ҳужжатларнинг ўғирланишига айнан россиялик хакерлар алоқадорлигини айтган мақолани чоп этган. Мансабдор шахснинг айтишича, Wikileaks’га 2015 йил баҳорида қилинган киберҳужум вақтида Бундестаг сайтида сақланган ҳужжатлар тушган.

Ўғирланган ҳужжатлар Wikileaks сайтида 1 декабрда чоп этилганди. Уларда гап АҚШ МХА ва Германия разкедкаси ўртасидаги махфий келишувлар ҳақида кетган, бу ҳужжатлар Бундестагнинг тергов бошлашига сабаб бўлган. 

 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар