Жанубий Корея мухолифати президентни истеъфога чиқиш жараёнини ортга суришда айблади

Жаҳон 19 Декабрь 2016 1900

Жанубий Корея мухолифати мамлакат президенти Пак Кин Хени навбатдаги маротаба танқид остига олди. Бу ҳолат унинг ўзига нисбатан эълон қилинган импичмент юзасидан берган тушунтиришлари билан боғлиқ. Бу ҳақда “Тобуро” Демократик партияси раҳбари Чу Ми Э маълум қилди.

Пак Кин Хенинг ҳимоячилари 16 декабрь куни Конституцион судга (КС) у ўзига қўйилган барча айбловларни рад этгани ҳақидаги ҳужжатни тақдим этишди. Хусусан, президентнинг таъкидлашича, уни ҳукуматдан четлаштириш ноқонунийдир, сабаби барча айбловлар юзасидан далиллар тақдим этилмаган. Пак Кин Хенинг фикрича, шу тариқа парламент депутатлари томонидан унинг айбсизлик презумпцияси бузилган.

Энг йирик мухолиф партияси раҳбари эса Пак Кин Хе истеъфога чиқиш муддатини ортга суришга уринаётгани ҳақида маълум қилди. "Биз буни мураккаблаштириш ҳамда Конституцион суд ишига ҳалал беришларига имкон бермаймиз", - дея айтиб ўтди Чу Ми Э. Унинг таъкидлашича, Пак Кин Хени яқин дугонаси Чхве Сун Силь билан боғлиқ жиноятларга алоқадорликда ҳам гумон қилишмоқда. 

Бундай позиция мухолиф Халқ партияси томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Унинг вакили давлат раҳбарининг КСга юборилган мактуби – истеъфога чиқиш жараёнини ортга суришдан бошқа нарса эмаслиги ҳақида айтиб ўтган.

Маълумот учун, Пак Кин Хенинг президентлик ваколати 9 декабрь куни вақтинчалик тўхтатилди. Бу парламент унинг импичменти учун овоз берганидан сўнг рўй берган. Мамлакат раҳбари вазифасини вақтинчалик бажариш эса бош вазир Хван Гё Анга юклатилди.
 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар