АҚШнинг Анқарадаги элчихонасига қуролланган одам бостириб кирмоқчи бўлган, бироқ полициячилар уни тўхтатиб, қўлга олишга муваффақ бўлишган. Бу ҳақда Daily Sabah нашри твиттерда маълум қилган

Таъкидланишича, элчихона ходимларига бироздан кейин бинони тарк этишга рухсат берилган. Полиция элчихона яқинидаги ҳудудни кучайтирилган назоратга олган.  

АҚШ Давлат департаменти Туркиядаги элчихонаси олдида отишма юз берганини тасдиқлаган.

"Қўлида тўппончаси бўлган одам Анқарадаги элчихонамизга киравериш олдида бир неча марта ўқ узиши вақтида ҳеч ким жабрланмаган. Турк полицияси босқинчини қўлга олган ва тергов бошлаган. Биз амалга оширилган тезкор ҳаракатларни юқори баҳолаймиз", деб айтган АҚШ Давлат департаменти вакили.  

19 декабрда Анқарада Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга суиқасд қилинган. Қотил элчига тўппончадан бир нечта ўқ узган. Элчи олинган оғир жароҳатлардан вафот этган.