Apple сўнгги йилларда ўз компьютерларини камдан-кам ҳолларда янгиламоқда. Масалан, қора цилиндр кўришидаги MacPro 2013 йилда ишлаб чиқарилган. Кўпчиликнинг фикрича iPhone асосий бизнесига айланган компания бошқа янгиланишларга пул ва вақтини сарфламасликка қарор қилган. Бироқ, Apple раҳбари Тим Кук бу сўзларни инкор этмоқда, деб хабар берди Hitech.vesti.ru.

"Баъзилар ОАВда бизнинг десктоплар борасидаги позициямизни муҳокама қилмоқда. Аммо бизнинг жуда ажойиб шахсий компьютерларни яратиш режаларимиз бор. Ҳеч ким бундан хавотир олмаслиги зарур", - дея маълум қилган Кук.

Унинг таъкидлашича, десктоп компьютерлар юқори сифатда ишлаши, хотира ҳажми ва бошқа бир қатор сабаблар туфайли “жуда муҳимдир”.

Шу билан бир қаторда, Кук айнан қандай компьютерлар ишлаб чиқарилиши ҳақида гапирмаган.